Мактаб ўқувчилари учун 605 миллиард сўмга дарсликлар янгиланади

Мактаб ўқувчилари учун 605 миллиард сўмга дарсликлар янгиланади

Мактаб дарсликларини янгилаш учун давлат томонидан 600 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилади. Бу 2022–2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида белгиланган.

Маълумотларга кўра, умумий ўрта таълим тизимини замон талабларига мослаштириш мақсадида умумтаълим мактаблари дарсликларини янгилаш дастурини амалга ошириш учун давлат томонидан 605 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Қайд этилишича, 2026 йил охиригача Ўзбекистонда 141 мингта янги ўқувчилар ўрни яратилиб, уларнинг сони 1,2 миллионга етказилади.

Бундан ташқари, мамлакатимизда касб-ҳунар ўрганиш истагини билдирган умумтаълим мактаблари битирувчиларига давлат томонидан ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилади.