Мактаб ўқувчилари учун қишки таътил қачон бошланиши маълум қилинди

Мактаб ўқувчилари учун қишки таътил қачон бошланиши маълум қилинди

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил қачондан бошлананиши маълум қилинди.  Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Қайд этилишича, таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади. III чорак 2022 йилнинг 11 январидан бошланади.