“МАКТАБ” тариф режаси — ҳар бир ўқувчи энг қулай шароитларда онлайн-таълим олади!

“МАКТАБ” тариф режаси — ҳар бир ўқувчи энг қулай шароитларда онлайн-таълим олади!

UZTELECOMдан "МАКТАБ" тариф режаси - Ўзбекистондаги ўрта мактабларнинг замонавий ўқувчилари учун фойдали ва хавфсиз ечимдир.

UZTELECOM миллий алоқа оператори аҳолининг ижтимоий ҳаёти соҳаларини, шу жумладан халқ таълими ва янги авлодни мукаммал қилиб вояга етказиш соҳаларини қўллаб-қувватлаш учун катта куч ва маблағ сарфлайди. Мамлакатимиз ва бутун дунёдаги вазиятни инобатга олган ҳолда, уяли алоқа оператори ўз олдига ҳар қандай шароитда билим олиш имконияти мавжудлигини исботлаш ва онлайн усуллар орқали керакли билимларни олиш жараёнини анча соддалаштириш каби янги мақсадни қўйди.

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун хавфсиз, сифатли ва ҳамёнбоп мобил алоқани таъминлаш учун миллий оператор янги "МАКТАБ" тариф режасини тақдим этади.

"МАКТАБ" тариф режаси - бу ўқувчилар учун 29 900 сўм ойлик тўлови эвазига 5000 МБ Интернет-трафик, тариф ичида 500 дақиқа (Ўзбекистон бўйлаб 200 дақиқа) ва 500 та СМС тақдим этадиган мобил алоқа абонентлари учун фойдали танловдир. Бундан ташқари, абонент масофавий таълим учун ўқув ва ахборот платформалари ресурсларидан бепул фойдаланиш имкониятини, шунингдек ZiyoNET хизматининг абонент тўлови учун 50% чегирмани қўлга киритади.

"МАКТАБ“ тариф режаси абонентлари мобил интернетдан қулай фойдаланишлари учун махсус ТАЪЛИМ Интернет-тўпламларини арзон ва ҳамёнбоп нархларда сотиб олиш имконига эга бўладилар.



Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, "МАКТАБ" тариф режасига уланиш ўқувчининг ота-онасини ҳужжатлари бўйича боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси асосида фақатгина Компаниянинг сотув ва хизмат кўрсатиш офисларида амалга оширилади.

Бизнинг болаларимиз энг аълосига сазовордир!

UZTELECOM – Миллий оператор.

Батафсил маълумот

Ягона call-марказ: 1099

Facebook: fb.com/uztelecom

Техник қўллаб-қувватлаш: fb.com/groups/tshtt.uz

Instagram: @uztelecomuz

Telegram: t.me/uztelecomuz