Мактабгача таълим тизимида 6 та ҳолатда қонунбузилиш ва коррупцион ҳолатлар аниқланди

Мактабгача таълим тизимида 6 та ҳолатда қонунбузилиш ва коррупцион ҳолатлар аниқланди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган  брифингда Мактабгача таълим вазирлиги Комплаенс назорат бўлими бошлиғи Фаррух Аминов маълум қилди:

«Барча ҳудудий мактабгача таълим бошқармаларида коррупцияга қарши курашиш комплаенс назоратини амалга ошириш бўйича 1 штатдан бош мутахассислар ажратилди.

Тизимда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Бўлим ходимлари олиб борилган ўрганишлар натижаларига кўра 6 та ҳолатда аниқланган қонунбузилиш ва коррупцион ҳолатлар бўйича чора кўриш учун Бош прокуратурага ҳужжатлар тақдим этилди.

Мактабгача таълим тизимида фаолият юритган ҳамда коррупцияга мойиллиги бўлган 8 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди».