Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев 24 май куни ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари қамровини кенгайтириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар қилган эдик. Маълум қилинишича, вазирнинг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Олимов «ўз фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун» лавозимидан озод этилган:

Фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Вазирнинг бошқа ўринбосарлари ҳамда вазирликнинг барча ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди. Уларнинг ўз лавозимига лойиқлиги кейинги фаолияти натижадорлиги таҳлили асосида кўриб чиқилиши белгиланди.