Мактабгача таълим вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди

Мактабгача таълим вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди

Баходиржон Онорбоев (чапда) ва Узокбой Бегимкулов (ўнгда)

Каҳрамон Олимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Вазирлар Маҳкамасида ишлаб келган Баҳодиржон Онорбоев тайинланди. Бу ҳақда «Нигоҳ» канали хабар берди. 

Шунингдек, Мақсуджон Йўлдошев ҳам бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Вазирнинг янги ўринбосари лавозимига олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Узокбой Бегимкулов тайинланди.