Мактабларда ўқув йили якунида имтиҳон ўтказиладими?

Мактабларда ўқув йили якунида имтиҳон ўтказиладими?

Бугун 2 май куни соат 13:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов, Давлат тест маркази директори Мажид Каримов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаевлар иштирокида онлайн-брифинг ўтказилди.

Савол: Ўқув йили якунида имтиҳон ўтказиладими? Ёки ўқиш онлайн якунланадими?

Жавоб: Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларида 2019-2020 ўқув йили “online-maktab” лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади.

Имтиҳонларга келсак, Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўлларини ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Махсус ҳукумат комиссиясининг бу масаладаги қарорини ўз каналлари орқали маълум қилади.

Шу ўринда, барча ота-оналар ва ўқувчилардан online-maktab рукни остида берилаётган видеодарсларни тўлиқ кузатиб боришни ҳамда билимларини мустаҳкамлашни сўраб қоламиз