Мактабни таъмирлашда 384,2 млн сўм камомат аниқланди

Мактабни таъмирлашда 384,2 млн сўм камомат аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “С.” МЧЖ раҳбари С.К. ва бошқалар тумандаги умумий ўрта таълим мактабини капитал таъмирлаш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, амалда 384,2 млн сўмлик қурилиш монтаж ишларини бажармасдан бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.