Малайзияда 2 та метро поезди тўқнашди, 200 дан ортиқ қиши жароҳатланди

Малайзияда 2 та метро поезди тўқнашди, 200 дан ортиқ қиши жароҳатланди

Foto.''Aniq.uz''

24 май, душанба куни Малайзияда пойтахт Куала-Лумпурдаги Петронас эгизак минораларига яқин ер ости туннелида иккита метро поезди тўқнашди, 200 дан ортиқ одам жароҳат олди дея хабар бермоқда 'Aniq.uz'.

Ҳодиса соат маҳаллий вақт билан соат 20:45 атрофида содир бўлган. Район полицияси маълумотларига кўра, поездлардан бири йўловчиларни олиб кетаётган бўлган. Иккинчиси эса синов режимида ҳаракатланиб, бўш бўлган.

«Эҳтимол, поездлар ҳаракатини бошқариш марказида тушунмовчилик содир бўлган бўлиши мумкин», — деди район полицияси раҳбари Моҳамад Зайнал.

Ҳодиса натижасида 47 киши оғир, 213 нафари енгил тан жароҳати олган.

Ҳукумат раҳбари «нима бўлганлиги сабабларини ҳар томонлама текширишни» талаб қилди, хабар бермоқда ТАСС. Транспорт вазири Ви Ка Сион «бу Малайзияда енгил темир йўл тизимининг 23 йиллик фаолиятидаги энг жиддий воқеа» эканлигини таъкидлади.