“Малика” савдо маркази, Юнусобод деҳқон бозори ва “Ўрикзор” бозори ёпилди

“Малика” савдо маркази, Юнусобод деҳқон бозори ва “Ўрикзор” бозори ёпилди

Сўнгги пайтда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони ошгани сабаб бугун “Малика” СМ, Юнусобод деҳқон бозори ва Учтепа туманидаги “Ўрикзор” савдо комплекси фаолияти тўхтатилди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, пойтахтнинг 71 та маҳалласи эпидемиологик нуқтаи назардан “қизил” ҳудудга киритилиб, у ерларда коронавирусга қарши республика махсус комиссияси баённомаси билан белгиланган чоралар қўлланилади.

Мазкур маҳаллаларга кириш ва чиқиш жойлари ёпилади ва стационар постлар ўрнатилиб, у ерда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари, Миллий гвардия хизматчилари ва санитария-эпидемиология назорати хизмати ходимлари навбатчилик қилишади.

Маҳаллалар ҳудудларида суткалик навбатчилик ташкил қилинади ва қатъий назорат ўрнатилади. “Қизил” ҳудудда яшовчи фуқароларга уйдан фақат озиқ-овқат ва дори маҳсулотларини харид қилиш учун чиқиш мумкин. Шу билан бирга албатта тиббий ниқоб тақиш зарур.

Эпидемиологик хавф бўйича “қизил” тоифага киритилган Тошкент маҳаллалари (туманлар бўйича) рўйхати:

Миробод тумани: «Файзобод»;

Мирзо-Улуғбек тумани: Х. Абдуллаев номидаги, «Оққўрғон», «Авайхон», «Янги Авайхон», «Шўртепа»;

Юнусобод тумани: «Тикланиш», «Туркистон», «Халкабоғ», «Ифтихор», «Нурмакон», «Оқтепа», «Шарқ ҳақиқати», «Собиробод»;

Яшнобод тумани: «Кўксарой», «Қўйлиқобод», «Гўзал», «Машинасозлар», «Тонг», «Катта-Қўйлик», «Ўрта Масжид»;

Учтепа тумани: «Боғистон», «Нишабарик», «Дегрез», «Такачи», «Хайратий», «Ўрикзор», «Кўркамобод»;

Яккасарой тумани: «Муқимий», «Қушбеги»;

Шайхонтоҳур тумани: «Шодлик», О. Хужаев номидаги, «Боғкўча», «Камолон», «Чақар», «Жангоҳ», «Янги Белтепа», «Гулобод», «Зафаробод», «Эшонгузар»;

Сергели тумани: «Ҳабибий», «Янги Сергели», «Эзгулик», 8-чи ва 9-чи саноат ҳудудлари;

Олмазор тумани: «Шодиёна», «Истиқбол», «Ниҳол», «Ёшлик», «Чиғатой Оқтепа», «Гулзор», «Аҳил», «Гуруч ариқ», «Ислом ота», «Чуқурской», «Себзор», «Хончорбоғ», «Қуштут», «Эски шаҳар», «Университет», Мирзо Ғолиб номидаги, «Аллой», «Олимпия», «Шифокорлар»;

Бектемир тумани: «Бинокор», «Абай»;

Чилонзор тумани: «Қатортол», «Катта Қозиробод», «Катта Чилонзор-2», «Гулистон», «Якка тут».