Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маълумотларга қараганда, 2019-2020 йиллар ва жорий йилнинг биринчи ярмида транспорт соҳасидаги корхона ва ташкилотларнинг 375 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган ва уларнинг 358 нафари ёки 95 фоизи коррупциявий жиноятлар содир этган — Сенат
21.10.2021 13:56,  
22

Сенаторлар парламент сўрови натижаларидан қониқдими?

Олий Мажлис юқори палатасининг ўн бешинчи ялпи мажлисида мамлакатимиздаги автомобиль йўллари ҳамда сунъий иншоотларнинг ҳолати ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашга доир қонун ҳужжатларининг ижро этилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш ҳақида қарор қабул қилинган эди.

Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида ушбу парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 29 майдаги Қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровига берилган жавобда парламент сўровда кўтарилган масалалар ечимига қаратилган муайян ишлар амалга оширилган.

Жумладан, кўприк ва йўл ўтказгичлар техник ҳолатини яхшилашга қаратилган ҳукумат қарори, Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегияси лойиҳаси тайёрланган.

Шунингдек, тегишли ҳужжат асосида “Ўзйўлинспекцияси”га тадбиркорлик субъектлари томонидан йўл-қурилиш ишлари олиб борилаётган объектларда сифат назоратини оператив ўтказиш ҳамда содир этилаётган қоидабузарликларни ўз вақтида аниқлаш ваколати берилган.

Бироқ парламент сўровида кўтарилган айрим масалалар юзасидан асосли жавоблар тақдим этилмаган.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 ноябрдаги 226-сонли қарорига илова қилинган “Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифи”да автомобиль йўлини жорий таъмирлаш ишлари бажарилганидан сўнг унинг хизмат қилиш муддатига нисбатан талаб белгиланмаганлиги ва бу ҳол жиддий муаммоларга сабаб бўлаётгани эътиборсиз қолдирилган.

Шунингдек, тегишли объектларда пудратчи томонидан бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари сифатини аниқлаш бўйича синов лабораторияси айнан пудратчининг ўзи томонидан жалб қилинаётгани коррупциявий ҳолатларга сабаб бўлаётгани билан боғлиқ масала ечими юзасидан ҳам аниқ жавоб тақдим этилмаган.

Жавобни муҳокама қилиш жараёнида мазкур сўровда кўтарилмаган бошқа долзарб масалалар ҳам мавжудлиги аниқланди.

Хусусан, автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар етарли даражада молиялаштирилмаяпти. 2021 йилда ушбу мақсадлар учун йўналтирилган маблағ мавжуд эҳтиёжнинг бор-йўғи 27 фоизни ташкил қилади.

Бу эса, таъмирлаш ўртасидаги муддатларнинг йилдан-йилга ортиши, қўшимча сарф-харажатлар талаб этилишига сабаб бўлмоқда.

Бундан ташқари, соҳада коррупция билан боғлиқ қонунбузилишларга тўлиқ барҳам берилмаяпти.

Маълумотларга қараганда, 2019-2020 йиллар ва жорий йилнинг биринчи ярмида транспорт соҳасидаги корхона ва ташкилотларнинг
375 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган ва уларнинг 358 нафари ёки 95 фоизи коррупциявий жиноятлар содир этган.

Жиноят ишлари бўйича жами 24 млрд сўмлик бюджет ва бошқа маблағ талон-тарож қилингани аниқланган.

Айниқса, автомобиль йўлларига масъул бўлган Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги 149 нафар ходимнинг жиноят содир этгани ташвишли ҳолдир.

Мажлисда парламент сўровида келтирилган муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни Вазирлар Маҳкамаси томонидан давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан