Мамлакатимизда ҳар куни 20-40 кишида коронавирус аниқланмоқда — Баҳодир Юсупалиев

Мамлакатимизда ҳар куни 20-40 кишида коронавирус аниқланмоқда — Баҳодир Юсупалиев

10 март куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Унда маълум қилинишича, мамлакатимизда ҳар куни 20-40 кишида коронавирус аниқланмоқда. Таҳлилларга кўра, охирги 3-4 ҳафтада касалланиш кўрсаткичи бирмунча пасайган.  

Ҳозирда иккита асосий йўналишда иш олиб бориляпти:  

1) эмлаш жараёнини ташкил этиш. Бунда моддий-техника базаси, кадрлар салоҳияти ва музлаткич занжирини сақлаш масаласи кўзда тутилган;  

2) вакциналарни харид қилиш.

3168 та эмлаш пункти ва 860 дан зиёд мобил бригада ташкил этилган. Бу йўналишда зарур воситалар учун 6 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган ва харид жараёнлари амалга оширилмоқда.

10 минг нафардан ортиқ вакцинатор, патронаж ҳамширалари, 33 минг нафардан ортиқ шифокор эмлаш жараёнига тайёргарлик кўришган