Мамлакатимизда яна бир университет фаолияти йўлга қўйилади

Мамлакатимизда яна бир университет фаолияти йўлга қўйилади

Ҳукуматнинг «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластеридаги Фармацевтика техник университетининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Унга кўра, Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети ташкил этилади.

Унинг фаолиятини мувофиқлаштириш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.

Қайд этилишича, олийгоҳда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, фармацевтика, биотехнология, тиббиёт, косметология, менежмент, бизнес бошқариш ва бошқа тармоқларда халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлаш кўзда тутилган.

Таъкидланишича, 2022-2023 ўқув йилида талабаларни ўқишга қабул қилиш ва ўқув жараёнини бошлаш учун Университет Кластер ҳудудидаги янги қурилаётган Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти биносида вақтинча жойлашади.