Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маънавият ва маърифат маркази ходими калта пайпоқ кийишни бесоқолбозлик белгиси эканлигини айтди (видео)
28.08.2020 18:47,  
1436

«Ўзбекистон» телеканали орқали эфирга узатиладиган «Муносабат» ижтимоий-сиёсий дастурининг навбатдаги сонида экспертлар ўзбек жамиятида ёшларнинг кийинишини кескин танқид қилди.

Экспертлар ўзбек халқининг ўз тарихий мероси — миллий кийимлари бўлишига қарамай, ёшлар йиртиқ жинсиларда юрганини таъкидлаб ўтган.

«Ёшларимиз йиртиқ-ямоқ кийимлар кийиб юради. Бунинг тарихига назар ташлаш керак. Йиртиқ-ямоқ қаердан келиб чиқди? Қадимда Римда яшовчи лотин қабиласи бўлган. У қабила жамият нафратига учраган. Ота-онаси лаънатлаганлар алоҳида белгида бўлиши учун йиртиқ-ямоқ кийиб юришган. Ёки Ҳиндистондаги чандаллар ҳам туғилганидан йиртиқ-ямоқ кийиб юрган», — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Мансур Мусаев.

Римда чўчқани қурбонлик қилувчи альтарлар бўлган. Чўчқа ўзининг ахлатини яхши ейиши учун лабини шиширишган. Ҳозир қизларимиз лабларини ботекс қилдирмоқда, деган у ўз мулоҳазаларини билдириб.

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ҳам кийим масаласида ўз муносабатини билдириб ўтган: «Телевизорда кўрдим. Кийинган, бабочка таққан. Шими йиртиқ, оёғида пайпоғи йўқ. Туфли билан ўтирибди. Эрталабки маънавий-маърифий кўрсатувда», — дейди актёр.

У, шунингдек, кўрсатув пайти инглиз тилида туғилган кун табриги айтилганига энсаси қотганини таъкидлаган.

Мансур Мусаев Европада калта пайпоқ ва ажралиб турувчи соч турмаги ноанъанавий жинсий ориентация вакилларининг рамзи эканлигини айтиб ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан