«Манчестер Сити» таркибини энг қиммат футболчи билан тўлдирди

«Манчестер Сити» таркибини энг қиммат футболчи билан тўлдирди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд «Манчестер Сити» билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Дортмунднинг «Боруссия» клубининг норвегиялик футболчиси Эрлинг Холанд «Манчестер Сити»га ўтади. Бу ҳақда твиттерда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Манба берган хабарга кўра, 9 май куни 21 ёшли ҳужумчи клубда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. Дунёнинг энг қиммат футболчиларидан бири шу ҳафтада жамоа билан 5 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.

Норвегияликянинг ҳафталик маоши ҳафтасига тахминан 375 минг фунтни ташкил қилади. Англия жамоаси футболчи учун 60 миллиондан 75 миллион еврогача товон пули тўлайди.

Жорий мавсумда Холанд барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушди. Ҳужумчи 28 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Холанд «Боруссия Дортмунд»га 2020 йилнинг январида келиб қўшилган эди. Норвегияликнинг шартномаси 2024 йилда якунига этади. Transfermarkt портали унинг нархини 150 миллион еврога баҳоламоқда.