Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мансабдор шахслар ОАВга нотўғри маълумот тақдим этса жавобгар бўлиши мумкин
14.12.2020 22:19,  
100

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялар томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Қонун лойиҳаси асосида қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:

  • шахснинг қадр-қимматини камситувчи, уни обрўсизлантиришга олиб келадиган ҳамда жамоат тартиби ёки хавфсизлиги учун таҳдидга эга бўлган ёлғон ахборотни тарқатиш билан боғлиқ ҳаракатлар учун қонунчиликка юридик жавобгарлик чораларини киритиш;
  • порнографик ахборотни телекоммуникация, Интернет тармоқларига жойлаштирганлик;
  • зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи ахборотни телекоммуникация, Интернет тармоқларига жойлаштирганлик учун биринчи маротаба маъмурий, бир йил давомида такроран содир этганлиги учун жиноий жавобгарлик белгилаш;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш, уларнинг сўрови юзасидан ўзида мавжуд бўлган очиқ ахборотни тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумот тақдим этгани учун маъмурий жавобгарлик белгилаш;
  • диффамация (туҳмат ва ҳақорат) ҳолатлари билан боғлиқ жиноятлар таркибига нисбатан енгиллаштириш чоралари ва бошқалар.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши миллий ОАВ ва журналистларнинг профессионал фаолияти учун янги самарали механизмларни яратишга имкон бериб, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тўғрисидаги маълумотларни эркин олишлари ҳамда уларнинг фаолиятига аралашмаслик бўйича қўшимча кафолатларни яратади. 

Ёлғон ахборотни тарқатганлик учун юридик жавобгарлик чораларининг қабул қилиниши фуқароларнинг ахборот ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, коммуникация тизимига долзарб ва ишончли ахборотларнинг киритилишига, шунингдек, жамиятнинг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашга кўмак беради.

Диффамация (туҳмат ва ҳақорат) ҳолатлари билан боғлиқ жиноятлар таркибига нисбатан енгиллаштириш чоралари жамиятда очиқлик даражасини ошириб, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглар ва индекслардаги кўрсаткичлари кўтарилишига ёрдам беради.

Мисол учун, Жиноят кодексининг 139-моддасининг учинчи қисмига (туҳмат қилганлик учун) киритилаётган ўзгартиришга биноан эндиликда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш билан жазолаш назарда тутилмоқда.

Амалдаги таҳрирга кўра эса, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан