Марафон сабаб Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар ёпилади

Марафон сабаб Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар ёпилади

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 1 март куни ўтказиладиган марафон сабабли соат 8:00 дан 11:00 гача шаҳримиздаги айрим кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилади:

- Ойбек кўчасининг Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисми;
- Афросиёб кўчасининг Шаҳрисабз кўчасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчасигача бўлган қисми;
- Шароф Рашидов шоҳ кўчасининг Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми;
- Ислом Каримов кўчасининг Шароф Рашидов шоҳ кўчасидан Алишер Навоий номли ДАКТ гача бўлган қисми.