Марғилон шаҳрида 15 кун ичида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган автомактаб устаси ушланди

Марғилон шаҳрида 15 кун ичида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган автомактаб устаси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Марғилон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “P.A.» МЧЖга қарашли автомактаб катта устаси Т.Х. фуқаро Н.га ўқув машғулотларига қатнашмасдан 15 кун ичида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 350 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.