Марин Ле Пен Европа Иттифоқини Россия нефтига эмбарго қўйиш тарзидаги “хара-кири” қилишдан огоҳлантирди. Бу ҳақда "Tacc" хабар бермоқда.
Франсуз сиёсатчисининг фикрича, бу ҳолатда Европа иқтисодиёти орқага кетишига олиб келиши мумкин. Европа Иттифоқининг Россия нефтини етказиб беришга эмбарго қўйиши “хара-кири” қилиш билан баробар бўлади. Бу фикрни чоршанба куни Франция парламенти аъзоси, президентликка номзод Марин Ле Пен France-2 телеканали орқали билдирди.
“Ўзини хара-кири қилиб Россияга зарар етказишга уриниш – ёмон йўл”, деди Ле Пен Европа Иттифоқида Россия нефтини етказиб беришга эмбарго жорий қилиш бўйича таклифларни шарҳлар экан. Бугун биз бунга интилаётганга ўхшаймиз" дейди ўз хабарида Марин Ле Пен.