Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк асосий ставкасининг 1 фоиз бандга пасайтирилиши ҳисобига пул бозоридаги депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкалар 17,1 фоизгача пасайган
14.07.2022 14:16,  
60

2022 йилнинг II чорагида банклараро пул бозоридаги ҳолат банк тизимида умумий ликвидликнинг ортиб бориши, пул-кредит сиёсати инструментларига киритилган ўзгартиришлар, банклараро РЕПО бозорида амалиётларнинг бошланганлиги ва ташқи хатарлар шароитида Марказий банк асосий ставкасининг ўзгартирилиши фонида шаклланди.

Иккинчи чоракда пул бозорида I чорак билан солиштирганда 1,4 баробарга кўп (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 баробарга), жами 38,1 трлн сўмлик операциялар амалга оширилди.



Таъкидлаш жоизки, умумий ликвидлик ҳажмининг ортиб бориши билан пул бозоридаги фаолликда ҳам пасайиш тенденцияси кузатилди. Хусусан, апрель ойида пул бозорида 18,2 трлн сўмлик депозит операциялари амалга оширилган бўлса, июнь ойида ушбу кўрсаткич 7,7 трлн сўмгача қисқарди.

Бунда, ҳукумат харажатларининг ортиши ва Марказий банкнинг ички валюта бозорига интервенциялари ҳажмининг қисқариши ҳисобига умумий ликвидлик ҳажмининг ўсишига таъсир кўрсатди.

Пул бозоридаги операциялар бўйича ўртача тортилган фоиз тавкалари апрель-май ойларида 18,0-18,2 фоиз атрофида шаклланган бўлса, июнь ойида Марказий банк асосий ставкасининг 1 фоиз бандга пасайтирилиши ҳисобига пул бозоридаги депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкалар 17,1 фоизгача пасайди.

Инфляция даражасини ҳисобга олганда, II чоракда пул бозоридаги реал фоиз ставкалари ижобий даражада шаклланиб, Марказий банк асосий ставкасининг оширилиши фонида апрель ойида ўртача реал фоиз ставкаси 7,0 фоизгача кўтарилди ва “қатъий” пулкредит шароитларини ҳосил қилди (2-расм).

Бироқ, иқтисодиётда инфляция даражасининг ошиб бориши билан пул бозоридаги реал фоиз ставкаларида ҳам кейинги ойларда пасайиш динамикаси кузатилди.

Хусусан, инфляция даражасининг йиллик 12,2 фоизгача тезлашиши ва Марказий банк асосий ставкасининг пасайтирилиши фонида пул бозоридаги реал фоиз ставкалари июнь ойида 4,4 фоизгача пасайди.

Банкларнинг пул бозоридаги депозит операциялари ҳажмининг пул-кредит инструментларига нисбати 2022 йил март ойидаги 42 фоиздан июнь ойида 27 фоизгача пасайди.

 

2-расм. Банклараро пул бозорида шаклланган реал фоиз ставкалари Хусусан, Марказий банк облигациялари қолдиғи март ойи якунидаги 10,5 трлн сўмдан июнь ойи якунида 18 трлн сўмгача ошган бўлса, кунлик ўртача овернайт депозит операциялари ҳажми 12 фоизга ва кунлик ўртача депозит аукционлари қолдиғи 38 фоизга кўпайган. Умумий ликвидликнинг ортиқча бўлганлиги ҳисобига чорак давомида Марказий банкнинг овернайт РЕПО ва своп операцияларига деярли
талаб кузатилмади. Пул бозоридаги операцияларнинг асосий қисмини овернайт
операциялар ташкил этган (чорак давомида ўртача 75 фоиз) бўлиб, банкларнинг ликвидликни бошқаришдаги фаоллигининг ошиб бораётганлигини ўзида ифода этди.


Айнан овернайт депозит операциялари хатар даражаси энг паст бўлган инструмент бўлиб, тижорат банклари учун ликвидликни бошқаришда ҳам кредит рискини минималлаштириш, ҳам юзага келиши мумкин бўлган макроиқтисодий ўзгаришлар (шу жумладан, Марказий банк асосий ставкаси ўзгаришларига) тезкор мослашиш имконини беради.

Ўз навбатида, муддати 2-7 кунлик операцияларнинг жами операциялардаги улуши 18,3 фоизни ташкил этиб, жорий йилнинг I чорагига нисбатан (ўртача 9,2 фоиз) 9,1 фоиз бандга ортган. 3-расм. Банклараро депозитлар ва пул-кредит операциялари ойлик ўртача қолдиғи динамикаси (трлн. сўм). Пул бозоридаги фоиз ставкалари июнь ойида турли муддатлар кесимида нисбатан пастроқ шаклланди.

Мазкур ҳолат июнь ойида умумий ликвидлик ҳолатининг юқорилиги ва Марказий банк асосий ставкаси таъсирининг нисбатан узоқроқ муддатли депозит операцияларига ҳам ўтиб бораётганлигини ифодалайди.

Таъкидлаш жоизки, банклар асосан овернайт операциялар орқали ликвидликни бошқараётганлиги сабабли ҳам узоқроқ муддатли амалиётлар сони ва ҳажми жуда кичик бўлмоқда. Пул бозорида муддатлар кесимида фоиз ставкалари.

Шунингдек, қисқа ва узоқроқ муддатли депозитлар фоиз ставкалари бўйича тафовут нисбатан юқори шаклланмоқда ва бу банклар томонидан кредит хатарини ва макроиқтисодий кутилмаларни миқдорий баҳолаш билан боғлиқ муаммоларнинг мавжудлиги билан изоҳланади.

“UZONIA” (овернайт операциялар ўртача фоиз ставкаси) ва “UZWIA” (муддати 2-7 кун бўлган операциялар ўртача фоиз ставкаси) индекслари маълум тебранишлар билан чорак давомида тўлиқ фоиз коридори доирасида асосий ставкага яқин даражада шаклланди.

Ликвидликни бошқаришда аксарият банклар пул бозоридаги амалиётлардан кўра, Марказий банк инструментларига мурожаат қилишни афзал кўрмоқда.

Ушбу ҳолат пул бозоридаги депозит операцияларининг гаров таъминотисиз амалга оширилиши сабабли кредит хатарининг мавжудлиги ва банклардаги ички депозит сиёсати меъёрлари билан тушунтирилади.

Шу сабабли ҳам, Марказий банк халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда банклараро РЕПО бозорини ривожлантириш бўйича зарурий чораларни амалга оширилмоқда. Хусусан, март ойининг сўнгги ҳафтасидан бошлаб тижорат банклари ўртасида РЕПО операцияларининг амалга оширилиши кузатилаётган бўлиб, март ойида 83 млрд сўмлик операциялар амалга оширилган бўлса, II чорак давомида жами 448 млрд сўмлик банклараро РЕПО битимлари тузилди.

Ушбу битимларнинг муддати асосан 7 кунгачани ташкил этиб, улар бўйича ўртача даромадлилик июнь ойида 17 фоизга тенг бўлди.

Кредит хатарининг йўқлиги ва пруденциал нормативларга таъсир этмаслиги нуқтаи назаридан ҳам тижорат банклари учун банклараро РЕПО бозори гаровсиз пул бозорига нисбатан манфаатли ҳисобланади.

Бунда, Марказий банк банклараро РЕПО бозорини янада такомиллаштириш, битимлар тузиладиган онлайн платформанинг қулайлигини ошириш ва жараёнларни максимал даражада автоматлаштириш орқали битимларнинг амалга ошиш муддатини қисқартиришни мақсад қилган. Ушбу йўналишда Европа тикланиш ва тараққиёт банки мутахассислари билан ишлар ташкил этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан