Марказий банкда Тошкент шаҳар бош имом хатиби маъруза қилди

Марказий банкда Тошкент шаҳар бош имом хатиби маъруза қилди

Марказий банк матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида жорий йилнинг 28 ноябрь куни “Диний экстремизм ва терроризм – мамлакат тараққиётига ва хавфсизлигига таҳдид” мавзусида маърифий семинар ўтказилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Семинарда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар Бош имом хатиби Н.Холиқназаров, Марказий банкнинг Республика аппарати, Марказий банк тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар, Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент вилоят бош бошқармаси раҳбар ходим ва мутахассислари иштирок этди.

Семинарда Тошкент шаҳар бош имом хатиби маъруза қилган. Шунингдек, тадбирда оммавий ахборот воситаларида учраётган, диний экстремизм ҳамда халқаро терроризм билан боғлиқ бўлган асосий атамаларга чуқур изоҳ ва кенг шарҳ берилган ва огоҳликка ва ҳушёрликни кучайтиришга чақирилган.