Марказий Осиё давлатларида COVID-19 билан боғлиқ вазият қандай?

Марказий Осиё давлатларида COVID-19 билан боғлиқ вазият қандай?

"Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кескин камайгани кузатилмоқда" - дея ёзмоқда Sputnik.uz
2 январ куни Ўзбекистонда 49 кишида коронавирус аниқланди. Мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 77 231 етган. Шулардан 75 358 (98 фоиз) нафари тузалиб кетган. Жами 614 киши вирус қурбонига айлаган.

Қирғизистонда ўтган кун давомида 91 киши COVID-19 юқтириб олгани аниқланди. Пандемия бошлангандан буён 81 305 киши касалланган, шулардан 76 563 нафари соғайиб кетган. Мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 1359 нафарни ташкил этмоқда.
Тожикистонда ҳам коронавирус билан касалланиш камаймоқда. Мамлакат ССВ 31 декабр ва 1 январ кунлари ҳеч кимда коронавирус аниқламаганини хабар қилди. 2 январ куни эса фақат 4 кишида инфексия аниқланган. Ҳозир мамлакатда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 13 300 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан 12 939 нафари (97,2 фоиз) тузалиб кетган. 90 беморни вирус бевақт ҳаётдан олиб кетган.
Ўтган кун давомида Қозоғистонда коронавирус билан касалланган 714 киши қайд этилган. Мамлакатда жами 156 934 киши коронавирус юқтириб олган, шулардан 143 958 нафари соғайиб кетишга муваффақ бўлган. 2262 киши коронавирус оқибатлари туфайли вафот этган.
Туркманистонда коронавирус расман қайд этилмаган