Марказий Осиё мамлакатлари чегараларида хавфли касалликлар кириб келишининг олдини олиш бўйича хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Марказий Осиё мамлакатлари чегараларида хавфли касалликлар кириб келишининг олдини олиш бўйича хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Тошкентда Халқаро миграцияси ташкилоти ва АҚШнинг Марказий Осиёда касалликлар тарқалиши ва профилактика қилиш ташкилоти (CDC) томонидан Марказий Осиё мамлакатлари чегараларида хавфли касалликлар кириб келишининг олдини олиш бўйича Ишчи гуруҳининг иккинчи амалий учрашуви ўтказилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар, Транспорт вазирликлари, Давлат санитария ва эпидемиология маркази ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг масъул ходимлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизнинг 6 та чегара ўтказиш пунктларида хориждан кириб келаётган ва чиқиб кетаётган фуқаролар учун яратилган қулайликлар, хавфсиз ва тартибли профиллаштириш жараёнларини баҳолаш юзасидан 3 та ишчи гуруҳ ва баҳолашни ўтказиш кунлари тасдиқлаб олинди.

Учрашув доирасида лойиҳанинг умумий қиймати ва бюджет меъёридан келиб чиқиб, чегара ўтказиш пунктларида хавфли ва юқумли касалликларни аниқлаш, тезкор амалий ишларни амалга ошириш бўйича харидлар ва АҚШнинг Марказий Осиёда касалликлар тарқалиши ва профилактика қилиш ташкилоти томонидан амалга оширилиши юзасидан «харид рўйхатлари» ўрганиб чиқилди.