Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий Осиёнинг ОИВ/ОИТС харитаси (инфографика)
10.12.2019 17:41,  
644

ЮНЭЙДС (UNAIDS) ҳисоботига кўра, фақат 2017 йилнинг ўзида Ўзбекистонда тахминан 1900 киши шу касаллик туфайли вафот этган.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси келтирган маълумотларга кўра, ўтган 15 йил ичида Америка Қўшма Штатлари ОИТС/ОИВга қарши глобал курашиш учун 80 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлади. ЮНЭЙДС ҳисоб-китобларига кўра, биргина 2020 йилнинг ўзида ОИТСга қарши курашиш учун 26,2 миллиард доллар керак бўлади.

Марказий Осиё давлатларида қанча аҳоли ОИВ-инфекцияси билан яшайди? Бу борада махсус тиббий ёрдам кўрсатиш марказларида расмий қайд қилинган кишилар сони БМТнинг ЮНЭЙДС дастури доирасида келтирилган рақамлардан фарқ қилади. Бундай фарқ 1,5 ва ҳаттоки 2 баробарни ҳам ташкил қилади. Бунинг сабаби, ОИВ инфекциясига чалинган кишиларнинг фақат маълум бир қисмигина махсус тест-текширувлардан ўтган ва расмий қайд этилган.

UzAnalitics сайти мазкур мамлакатларда расмий қайд этилган ва БМТнинг ЮНЭЙДС дастурида келтирилган маълумотларга асосланган ҳолда минтақанинг ҳозирги кундаги ОИВ статистикасини ҳавола қилди.

UzAnalytics
UzAnalytics

Юқорида келтирилган расмий маълумотлар ва ЮНЭЙДС дастури доирасидаги ҳисобларга кўра, Марказий Осиё давлатларида ОИВ инфекциясини тарқалиш даражаси дунёнинг бошқа минтақаларига нисбатан анча паст. Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ОИВ инфекцияси билан яшаб келаётган кишилар сони ушбу давлатлар аҳолисининг 0,1 фоиздан 0,2 фоизгача бўлган қисмини ташкил қилади.

Айни пайтда энг юқори курсаткич Шарқий ва Жанубий Африка мамлакатларида кузатилади. Ушбу минтақа давлатларида аҳолининг ОИВга инфекциясига чалинган кишилар сони аҳолининг деярли 7 фоизини ташкил қилади. Шунингдек, Ғарбий ва Марказий Африка ҳамда Кариб денгизи бассейни давлатларида ҳам бу кўрсаткич нисбатан юқоридир – 1,2-1,5 фоиз.

Аммо, Марказий Осий давлатлари ОИВ статистикасининг дунёнинг бошқа минтақаларига нисбатан паст кўрсаткичларига қарамай, ОИВ инфекциясига чалиниш ҳолатларини йилдан йилга янада камайтириш, унинг олдини олиш, даволаш ва тарқалишини чеклаш ҳамда шу мақсадда кенг қамровли чора-тадбирлар ва ишларни давом эттириш, тегишли дастурларни жорий қилиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.

Аввалроқ Ўзбекистонда ЮНЭЙДС ваколатхонаси очилгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан