Марказий сайлов комиссияси 5 та партияга сайловда иштирок этишга рухсат берди

Марказий сайлов комиссияси 14 август куни Ўзбекистондаги бешта сиёсий партияга октябрда бўлиб ўтадиган президент сайловида иштирок этишга рухсат берди.

Комиссиянинг навбатдаги йиғилишида Экология партияси, ХДП, ЎзЛиДеП, “Миллий тикланиш” ва “Адолат” партияларининг Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этишга ижозат беришни сўраб тақдим қилган ҳужжатлари кўриб чиқилди.

МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг сўзларига кўра, партиялар томонидан белгиланган муддатда Сайлов кодексида назарда тутилган барча ҳужжатлар тақдим этилган. Шундан келиб чиқиб, комиссия аъзолари бир овоздан сайловда иштирок этиш учун ижозат бериш тўғрисидаги қарорларни маъқуллаб овоз беришди.