Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марокашда 9 фарзанднинг отаси бир умр бепушт бўлганини билиб, ажрашишга ариза берди
26.04.2018 18:13,  
18

Марокаш фуқароси 35 йиллик турмушдан сўнг, тўққиз фарзандли бўлгач, ўсмирлик чоғидаёқ бепуштлик дардига йўлиққанидан хабар топди. Бу ҳақда Khaleej Times араб нашри хабар бермоқда.

Нашр хабарига кўра, маҳаллий университетлардан бирининг профессори Сиди-Слиман стандарт тиббий кўрикдан ўтганидан кейин ушбу можаро авж олган. Таҳлил натижаларида четга чиқишлар борлигини сезган уролог уни тўлиқ текширувдан ўтишга йўллаган.

Худди ўша вақтда эркак ўсмирлик давридан буён фарзандли бўлиш имкониятидан маҳрум бўлгани аниқлашади. Бунга ишонмаган марокашлик бошқа клиникаларда ҳам анализ топшириб кўради, аммо натижалар ҳамма жойда бир хил эди.

Шокка тушган профессор рафиқасини бевафоликда айблаб, судга ажримга ариза топширади. У шунингдек барча фарзандлардан расман воз кечишни режалаштирмоқда.

Маълумотга кўра, судда ишни кўриш давомида тиббий консилиум ўтказилган ва бу жараён аризачининг ҳақлигини тасдиқлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан