Март ойидаги совуқ ва ёғингарчиликнинг мева-сабзавотларга таъсири қандай бўлди?

Март ойидаги совуқ ва ёғингарчиликнинг мева-сабзавотларга таъсири қандай бўлди?

Қайд этилишича, мевали боғларнинг куртак новдалари қисман зарарланган, узумзорлар, эртаки экилган картошка ва сабзавот экинларига совуқ таъсир қилмаган.

Совуқ ҳаво ва ёғингарчиликлар айрим ҳудудларда мевали боғларнинг куртак новдаларига қисман салбий таъсир кўрсатган. Мамлакатдаги узумзорлар, эртаки экилган картошка ва сабзавот экинларига эса совуқ таъсир этмаганлиги аниқланди.

Ҳудудлар бўйича маълумотлар таҳлилига кўра, Фарғона водийси, Қашқадарё вилояти ва республиканинг марказий вилоятларида эртапишар ўрик, олча, олхўри, бодом вашунингдек, шафтолининг эртапишар навлари зарарланган. Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда бу мевали дарахтларга зарар етказилмаган.

Экинлар, боғ ва узумзорларни баҳорги совуқлар таъсиридан асраш мақсадида Республика ва вилоят штаблари ташкил этилди.

Олимлар ва саноат мутахассислари экинларни нам ва совуқ ҳарорат таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича далилларга асосланган тавсияларни ишлаб чиқдилар. Март ойининг учинчи ўн кунлигида республикада 77 гектар (22 фоиз) боғлар (ўрик, шафтоли, бодом, гилос) гуллаб, 42 минг гектар (23 фоиз) токзор тупроқдан чиқариб, куртаклаша бошлади.