Март ойининг сўнгги кунларида об-ҳаво қандай бўлади?

Март ойининг сўнгги кунларида об-ҳаво қандай бўлади?

Хабарда кўрсатилишича, 29-30 март кунлари республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди. Фақат шимол ва тоғли ҳудудлардагина ҳарорат минимумлари нол ва ундан бироз пастки ҳароратга тушади. 31 март кунидан бошлаб эса кунлар аста-секин қизий бошлайди.

28 март шимол Қорақалпоғистон ва Хоразмда, 29 март Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Фарғона водий вилоятларида бироз ёғингарчилик кутилади. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

28 март шимолда, 29 март республиканинг кўплаб вилоятларида кучли шамоллар эсади. Шамоллар кучайганда 18-23 м/с кучга етиши мумкин.

Умуман олганда, 28-30 март кунлари жойларда бироз беқарор ҳаволар кутилади. 31 мартдан эса кунлар исий бошлайди.

«Юқори эҳтимол, ғарбда антициклоннинг ривожланиши апрел ойининг биринчи ўн кунлиги қуруқ ва иссиқ ўтишини таъминлайди. Бу ҳаво тўлқинлари қишлоқ хўжалиги сектори учун қарийиб бир ой давом этаётган ёғинли ва нам ҳаводан сўнг яхши хабар бўлади»,— дейилади метеорологлар изоҳида.