Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Март ойининг ёғингарчилиги 1969 йил рекордни янгилади
29.03.2022 21:54,  
67

Бу йил март ойи аномал ёмғирли бўлди.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик миқдори ойлик меъёрга нисбатан  одатдагидан 2-3 марта, баъзи жойларда 3,5-4,5 марта кўп бўлди.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида март ойидаги ёғингарчилик бутун метеорологик кузатувлар туркуми бўйича рекорд даражада бўлди.

Март ойининг ўтган даври учун Тошкент шаҳрида ёғингарчилик 186 мм бўлиб, бу март ойининг аввалги 1969 йил рекордини янгилади.

Апрель.

Тошкентда 1975 йилнинг апрель ойи энг қуруқ бўлган. 1990 йилнинг апрель ойида ёғингарчилик  энг нам бўлган ва ёғингарчилик бўлган кунлар сони 19 кунни ташкил этган.

Кеча-кундуз учун ёғингарчилик бўйича рекордчи 1990 йилнинг 8 апрели бўлган.

Жорий йилнинг апрель ойи асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. 

Ойнинг биринчи ҳафтасида кундузги ҳарорат 17-22° дан 23-28° гача, жанубда баъзи жойларда 30-33° гача кўтарилади. Фақат 2 апрелда Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ва Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзгидромет прогнозига кўра, апрель ойида ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° илиқдан 10-15° илиқгача, кундуз кунлари 13-18° илиқдан 23-28° илиқгача, республика жанубида 30-33°  илиқгача ўзгариб туради.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан