Янги Зеландиялик актёр ва режиссёр Тайка Вайтити “Чарли ва шоколад фабрикаси” мултсериалининг иккита қисмини суратга оляпти. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Мултсериал Netflix порталида намойиш этилади.
“Мултсериал асл ҳикоянинг руҳини сақлаб қолади, лекин Дал китобидан ташқарида бўлган дунё ва қаҳрамонларни яратади”, — дея изоҳ берди Netflix вакили.
Нашрнинг таъкидлашича, биринчи қисм Роналд Далнинг “Чарли ва шоколад фабрикаси” романи асосида бўлади, иккинчи қисм эса Умпа-Лумпалар — қандолатчи Вилли Вонканинг жажжи дўстлари ҳақида бўлади.
Анимацион филмнинг намойиш санаси ҳозирча маълум эмас.