Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Машҳур ҳинд актёри Митҳун Чакраборти Тошкент халқаро кинофестивалида қатнашади
26.09.2021 18:25,  
138

28 сентябрдан бошланаётган Тошкент халқаро кинофестивалига «Диско раққоси» фильмидаги Жимми роли билан танилган афсонавий ҳинд актёри Митҳун Чакраборти ҳам ташриф буюради. Таниқли меҳмон кинофестиваль очилиш маросимида иштирок этади.

«Диско раққоси» фильми билан бирга «Ўйна, ўйна», «Қироллик ови» каби кинокартиналар актёрга катта шуҳрат олиб келган.

Тошкент халқаро кинофестивали «Кино 5 кунда», «Жаҳон мамлакатлари киноси кунлари», Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиали ва вилоятларда янги киноманзилларнинг очилиши каби катта дастурни ўз ичига олган.

Шунингдек, кинофестиваль доирасида 14та хориж давлатларининг кино кунлари бўлиб ўтади. Ҳинд делегацияси ҳам ўзининг фильмлари ва махсус дастури билан иштирок этади.

Кинофестивалга Голливуднинг таниқли юлдузлари ҳам ташриф буюради.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан