Машиналар нархи ўзгарган тақдирда, қўшимча маблағ тўлашга оид банд шартномада йўқ. “UzAuto Motors” расмий муносабати

Машиналар нархи ўзгарган тақдирда, қўшимча маблағ тўлашга оид банд шартномада йўқ. “UzAuto Motors” расмий муносабати

Янгиланган Каптива автомобили учун шартнома тузиш бошлангандан сўнг, ижтимоий тармоқларда шартномадаги автомобиль нархи ўзгариши мумкинлиги тўғрисида келтирилган  бир банд  муҳокамага қўйилди.

Келтирилишича, компания, 2019 йилдаги келишувни бузган ҳолда, яна шартномага етказиб берилган автомобиль учун нархнинг ошиши мумкинлиги тўғрисидаги бандни қайта киритган. 

Компания ахборот хизмати шартномада бир томонлама нархларни ошириш ҳақида ҳеч қандай банд йўқлигини расман эълон қилди. 

Шартноманинг 2.4 банди  ҳозиргидек каби илгари ҳам бўлган. Ушбу бандда келтириладики, қўшимча тўлов фақатгина автомобиль комплектацияси ўзгаргандагина амалга оширилади. 

2.4.1 ва 2.4.3 бандларига кўра, агар  комплектация эълон қилингандан фарқ қилса, харидор тўловни қайтариш шарти билан автомобиль харидидан воз кечиши ёки уни алмаштириш ҳуқуқига эга. 

Шунингдек компания шартномага мувофиқ келтирилган компонентларга кўра автомобиль нархи ошмаслигини эслатиб ўтди.