Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маск сотиб олишдан бош тортганидан сўнг Twitter акциялари «яхшигина» тушиб кетди
12.07.2022 17:42,  
13

Twitter акциялари 11 июль куни Nasdaq фонд биржасидаги савдолар чоғида арзонлашди – қуйи нуқтада, аввалги ёпилиш билан солиштирганда 7,9 фоизга пасайиб, сайт маълумотларига кўра, 33,9 долларни ташкил қилди.

Москва вақти билан 17:34 ҳолатига кўра, қоғозлар нархи бироз тузатилган - 34,17 гача (минус 7,2 фоиз). 9 июль куни Илон Маск компанияни сотиб олишдан бош тортгани ҳақидаги хабарлардан сўнг технология гиганти акциялари арзонлашди.

Миллиардернинг адвокатлари Twitter ижтимоий тармоқдаги сохта аккаунтлар сони ҳақидаги сўровларга жавоб беришдан бош тортганини айтишди, бу эса «бизнес самарадорлиги учун асосдир», деб ёзади Reuters. 

Шундан сўнг, Twitter раҳбари Брет Тейлор компания ҳали ҳам аввал эълон қилинган 44 миллиард долларлик келишувни якунлаш ниятида эканлигини ва бунинг учун Маскни судга бермоқчи эканлигини айтди.

У ижтимоий тармоқ судда ғалаба қозонишига ишонч билдирди. Агар келишув амалга ошмаса, Маск компанияга 1 миллиард доллар тўлаши керак бўлади. Бизнесменнинг Twitter'ни сотиб олиш нияти апрель ойида маълум бўлган эди. Май ойида Маск сохта аккаунтлар сонини текшириш натижаларини кутаётгани сабабли битим тўхтатилганини эълон қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан