Мастлик фожиага сабаб бўлди

Мастлик фожиага сабаб бўлди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида йўлнинг ўртасига ётиб олган маст эркакни «Nexia» босиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, воқеа 18 март, пайшанба куни Баҳористон қишлоқ ҳудудидан ўтувчи 4Б-84 автомобиль йўлининг 41-километрида содир бўлган. «Nexia» ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган пиёда уриб юбориб, автоҳалокат содир этган. Оқибатда пиёда олган жароҳати туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.

«Бир маст киши асфалт йўлнинг ўртасида ётган экан. Тормозни босдим бўлмади, ётган ҳолати устидан машинам ўтиб кетди», — дейди ҳайдовчи.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.