АҚШ Давлат котиби Майк Помпео 29 январдан 4 февралгача Лондон (Буюк Британия), Киев (Украина), Минск (Беларус), Нур-Султон (Қозоғистон) ва Тошкент (Ўзбекистон) шаҳарларида бўлади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти хабар бермоқда.
Майк Помпео 2-3 февраль кунлари Тошкентда бўлиб, президент Шавкат Мирзиёев ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашади.
Шунингдек, у Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги «Марказий Осиё — АҚШ» форматидаги вазирлар учрашувида («C5 + 1») қатнашади.
"Майк Помпео АҚШнинг Марказий Осиё бўйича янги стратегиясига мувофиқ минтақа давлатларини қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди", дейилади хабарда.