Мбаппе "ПСЖ" билан шартномани узайтирмади. У "Реал"га ўтади

Мбаппе

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоани тарк этишга қарор қилди.

As хабарига кўра, футболчи "Реал"га ўтишни хоҳламоқда, шунинг учун парижликларнинг янги шартнома борасидаги таклифини рад этди.

"Мбаппе қарорни қабул қилди ва пул унга таъсир қилмади. У "ПСЖ" билан шартномани ҳам узайтирмайди. 30 июнь. Шу куни унинг орзуси амалга ошади", деб ёзади вазият билан таниш бўлган манба.