«Mega Planet» савдо-кўнгилочар марказида намозхона очилди

«Mega Planet» савдо-кўнгилочар марказида намозхона очилди

Тошкентдаги «Mega Planet» савдо-кўнгилочар марказида намозхона ташкил этилди. Бу ҳақда мажмуанинг Телеграмдаги саҳифасида маълумот берилди.

«Қадрли дўстлар, сизларга шуни маълум қиламизки, «Mega Planet» савдо-кўнгилочар марказимизда намозхона иш фаолиятини бошлади», дейилади хабарда.