Меҳнат мигрантларининг 378 минг доллар иш ҳақлари ундириб берилди

Меҳнат мигрантларининг 378 минг доллар иш ҳақлари ундириб берилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг чет элдаги ваколатхоналари аралашуви билан жорий йилнинг 9 ойи давомида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг 378 минг АҚШ доллари ҳажмидаги иш ҳақлари хорижий иш берувчилардан ундириб берилди.

Хорижий иш берувчилардан ундириб берилган иш ҳақининг 148,4 минг доллари Жанубий Кореяда, 229,2 доллари эса Россия Федерациясида ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида хорижда юрган 50 минг нафарга яқин фуқароларга турли кўринишда ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилган.