"Келинлар қўзғолони", "Суюнчи", "Чинор остидаги дуэль", "Майсаранинг иши, "Ўтган кунлар", "Чимилдиқ" ва бошқа фильмларнинг режиссёри Мелис Абзалов 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда марҳумнинг дўсти, режиссёр Али Ҳамроев ўзининг фейсбукдаги саҳифаси орқали маълум қилган. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.
"25 октябрь тонги. Булутли ва ёмғирли. Стокгольмдан қўнғироқ бўлди. Ўзини тута олмай ҳўнграётган овоз. Дарҳол сўрадим:
- Назира, сизларда қандайдир бахтсизлик бўлдими?..
-Дадам вафот этди!.. Хонасидан чиқаётиб йиқилди... Инфаркт...", дейилади постда.
Сўнгги ойларда Мелис Абзалов Швецияда, қизининг уйида яшаб келаётганди.
Манбада марҳум 26 октябрь куни Стокгольм шаҳрида дафн этилиши айтилган.
Мелис Абзаловнинг фильмлари ўзбекистонликларнинг бир неча авлодига яхши танишдир. Унинг фильмларидаги диалоглар ўзбек халқининг мақолу маталларига айланиб кетган.