Мемфис Депай — "Барселона" футболчиси

Мемфис Депай —

Голландия терма жамоаси ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини "Барселона"да давом эттиради.

Каталония клуби 27 ёшли голландиялик футболчининг трансферини расман тасдиқлади. Футболчи билан 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, 30 июнь куни Депайнинг "Лион" билан шартномаси тугайди ва у "Барса"га эркин агент сифатида ўтади.

Ўтган мавсумда Депай 40та ўйин ўтказиб, унда 22та гол урди ва 12та голли пас берди.