Мен ишонаман, вақт ўтиб, албатта, ҳокимларни ҳам сайлаш жараёнига етиб келамиз — Мирзиёев

Мен ишонаман, вақт ўтиб, албатта, ҳокимларни ҳам сайлаш жараёнига етиб келамиз — Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев ҳокимларни сайлаш ҳақида сўзлади: "Ҳокимлар ҳам сайлансин, деган гаплар жуда кўп муҳокама қилинади. Буни ўзим ҳам айтганман. Лекин бир савол бор: ҳокимларни сайлашга ҳозир биз тайёрмизми? Битта маҳалла раисини адолатли сайлай олмаймиз-ку: тўда-тўда бўлиб, ўз яқинларимиз ёки танишларимизни сайлаймиз. Жамият тайёр бўлмаган муҳитга сайловларни қўйиш хиёнат эмасми? Мен буни хоҳламайманми? Жуда ҳам хоҳлайман, буни жуда яхши тушунаман. Аммо кимни сайлаймиз? Лекин мен ишонаман, вақт ўтиб, албатта, ҳокимларни ҳам сайлаш жараёнига етиб келамиз".