Расул Кушербаев: "Мен қарши бўлган фойдасиз қонун"

Расул Кушербаев:

Қонун талабларига зид равишда фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бераётган ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланибди.

Мен қарши бўлган фойдасиз қонун.

Ўзбекистонда ТикТок ва Твиттерга киришда узилишлар кузатилмоқда.

Фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини мухофаза қилиш бахонаси билан интернетдаги оммабоп тармоқларни чеклашга уринишдек кўринаётган бу иш кўпроқ салбий оқибатга олиб келиши мумкин. Масалан, фойдаланувчилар оммавий равишда чекловларни четлаб ўтувчи VPN каби дастурлардан фойдаланишни бошлайди, назорат буткул йўқолади. Камига фуқароларни қонунбузарга айланишга мажбур қиламиз.

Танкка қарши кетмон билан жанг қилишдек "ахборот асри"даги жуда кулгули ва абсурд қарор.

Фуқароларнинг мулк ҳуқуқи бузилса жимлик, уйидан хайдалса жимлик, ери мажбуран олиб қўйилса жимлик, фермер сарсон юрса жимлик...Лекин унинг шахсга доир маълумотларини мухофаза қилишга келганда кескин чоралар...

Ғалатимасми?

Расул Кушербаев, депутат