Мени ўлдирсаям, қамаб юборсаям ҳақиқатни айтиб ташлайвераман

Мени ўлдирсаям, қамаб юборсаям ҳақиқатни айтиб ташлайвераман

Ижтимоий тармоқларда Тошкент – Уфа – Тошкент халқаро йўналишдаги поезд вагони кузатувчисининг норозиликлари акс этган ўтган йилги видео тарқала бошлади. Ҳолат юзасидан "Ўзтемирйўлйўловчи" AЖ маълумот берди.

Дастлаб, коронавирус инфекциясининг тарқалиши муносабати билан Covid-19 ва ушбу касаллик пандемияси эълон қилинганлиги сабабли, дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлгани каби, инфекция тарқалишни олдини олиш мақсадида, 2020 йил 16 мартдан бошлаб йўловчи поездларининг ҳаракати барча йўналишларда тўхтатилди. Бугунги кунда йўловчиларни ташиш фақат мамалакатимиз ичида амалга оширилмоқда. Бугунги кунга қадар халқаро йўналишдаги йўловчи поездларининг қатнови қайта тиклангани йўқ. Бунинг учун халқаро йўналишларда иштирок этаётган барча мамлакатларнинг маълум давлатлараро келишувлари бўлиши зарур. Пандемия пайтида белгиланган тартибда фақат махсус йўловчи поездлар қатновлари амалга оширилган бўлиб, уларда Россия Федерациясида қолиб кетган ватандошларимиз Она юртига қайтарилган.

Ўтган йилнинг 5 март куни, Тошкент – Уфа – Тошкент йўналишида ишлаган Ёқуб Сатторов исмли вагон кузатувчиси рейсга чиқарилаётган вагоннинг ҳолатини тасвирловчи ва турли норозиликлар билдирилган видеони ижтимоий тармоқларга тарқатган. "Ўзтемирйўлйўловчи" AЖ раҳбарияти томонидан ушбу ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилган, вагон кузатувчиси билан суҳбат ўтказилган ва ҳулоса натижасига кўра барча камчиликлар бартараф эътилган.  

Шуни таъкидлаш керакки, барча йўловчи поездлари рейсдан кейин ҳам, ундан олдин ҳам махсус текширувлардан ўтказилади. Вагоннинг техник ва эстетик ҳолати ҳамда вагон инвентаризацияси текширилади, камчиликлар аниқланади. Белгиланган тартибга кўра йўловчи поездларининг вагон кузатувчилари рейсга чиқишдан олдин, яъни жўнаб кетишдан олдин, бириктирилган вагонни қабул қилишади ва камчиликлар аниқланмаганлиги бўйича вагон қабул қилинганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларга имзо қўйилади. Бундан ташқари, йўловчи поездларни жўнаб кетишга тайёрлашда Марказий санитария-эпидемиология маркази томонидан қатъий назорат амалга оширилиб, ҳар бир вагон ва унинг жиҳозлари дезинфекция қилинади. Белгиланган тартибда текширувдан ўтказилгандан сўнг махсус рухсатнома берилади ва поездлар қатновига руҳсат берилади  

Халқаро йўналишларда поездлар қатнамаётганлиги сабабли, видеонинг муаллифи Ёқуб Сатторов ҳозирда "Ўзтемирйўлйўловчи AЖнинг Вагонларни рейсга техник ва технологик тайёрлаш филиалида ишлаб келмоқда.