“Мен Навальнийни зудлик билан озод қилишга чақираман”. Меркель Навальнийни озод этишни талаб қилди

“Мен Навальнийни зудлик билан озод қилишга чақираман”. Меркель Навальнийни озод этишни талаб қилди

Германия канцлери Ангела Меркель Москвада 30 кун ҳибсга маҳкум қилинган Россия мухолифати раҳбари Алексей Навальнийни озод қилишга чақирди. Канцлернинг нутқи “Die Welt” томонидан тақдим этилган.

“Мен Навальнийни зудлик билан озод қилишга чақираман”, дейди Меркель.

Аввалроқ бир қатор хорижий сиёсатчилар Навальнийнинг озод қилинишини талаб қилди, жумладан Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Маас, АҚШ Президенти Жо Байденнинг маслаҳатчиси Жейк Салливан, Европа Кенгаши раҳбари Чарльз Мишель, Польша Бош вазири Матеуш Моравецки ва Болтиқбўйи давлатлари ташқи ишлар вазирликлари ҳам Навальнийнинг қўйиб юборилишини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Алексей Навальний 17 январь куни Россияга қайтиши билан ҳибсга олинди.

Кейинчалик, Россиянинг Химки шаҳар суди Жазоларни ижро этиш федерал хизмати даъвосига кўра, мухолифатси Алексей Навальнийни 30 суткага 15 февралгача қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди.