Месси футбол афсонаси Пеленинг рекордини янгилади.

Месси  футбол афсонаси Пеленинг рекордини янгилади.

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла лиганинг 15-туридан ўрин олган «Вальядолид»га қарши ўйинда (3:0) гол уриб, футбол афсонаси Пеленинг рекордини янгилади.

«Футбол ўйнашни бошлаганимда бундай рекордни янгилайман, деб ўйламагандим. Боз устига, Пелега тегишли бўлган рекордни. Узоқ йиллар давомида менга ёрдам берганларга, жамоадошларимга, оиламга ва ҳар бир ўйинда мени қўллаб-қувватлаган ҳар бир инсонга миннатдорчилик билдираман», — дея ёзди Месси «Инстаграм» орқали.