Месси ўзининг келажаги борасида эртага баёнот беради

Месси ўзининг келажаги борасида эртага баёнот беради

Барселона" сардори Лионель Месси жорий ҳафтада ўзининг келажагига ойдинлик киритади.

"AS" тарқатган хабарга кўра, аргентиналик футболчи 22 май, шанба куни "Diario Olé" нашрига интервью беради. Суҳбат давомида Месси ўзининг келажаги ёки "Барселона" билан шартномани узайтириш борасидаги масалага ойдинлик киритиши керак.

Леонинг "Барса" билан шартномаси жорий мавсум сўнгида якунига етади. Унга "Манчестер Сити" ва "ПСЖ" клублари қизиқиш билдиришмоқда.