Месси Роналдуни ортда қолдирди

Месси Роналдуни ортда қолдирди

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси Ла Лиганинг 18-туридан ўрин олган «Гранада» (4:0) билан ўйинда дублга эришди. Каталонияликлар сардори иккинчи тўпини жарима зарбасидан киритди. Бу орқали аргентиналик футболчининг фаолияти давомида жаримадан урган голлари 48тага етди ва у ушбу кўрсаткич борасида доимий рақобатчиси, «Ювентус» форварди Криштиану Роналдуни (47) ортда қолдирди.

Шунингдек, Месси Испания чемпионати тарихида қаторасига 15та мавсумда камида 10тадан тўп киритган биринчи ўйинчига айланди.