Мессининг «ПСЖ»даги дебют санаси маълум бўлди

Мессининг «ПСЖ»даги дебют санаси маълум бўлди

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси Франция чемпионатининг 2-туридан ўрин олган «Страсбург»га қарши баҳсда майдонга тушмайди.

Le Parisien'нинг ёзишича, аргентиналик футболчи ҳали формада эмас ва 29 август куни 4-тур доирасида бўлиб ўтадиган «Реймс» билан баҳсгача ўйнамайди. 

«Страсбург» билан ўйинда коронавирусдан тузалган Идрисса Гуйе қайдномага киритилиши мумкин. Неймар, Анхель Ди Мария, Леандро Паредес, Маркиньос, Марко Верратти ва Жанлуижи Доннарумманинг иштироки сўроқ остида. Серхио Рамос жароҳат олган. 

«ПСЖ» — «Страсбург» беллашуви бугун, 14 август куни бўлиб ўтади