Метрода тиғиз пайтларда оралиқ интерваллар қисқартирилади

Метрода тиғиз пайтларда оралиқ интерваллар қисқартирилади

Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК раҳбари Раҳмонбек Усмонов ўтказган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилиш давомида бир қатор масалалар топшириқ сифатида масъуллар зиммасига юклатилган.

Хусусан, тирбандликларни олдини олиш, йўловчиларга қулайлик яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, поездлар ҳаракати оралиқ интервалларини қисқартириш мақсадида поездлар ҳаракати жадвали қайта кўриб чиқилади.

Метрополитен барча йўналишларда тиғиз пайтларда оралиқ интервалларини максимал даражада қисқартириш ва барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда қўшимча ҳаракат таркиблари сони кўпайтирилади.