Меъёрдан ортиқ юк билан ҳаракатланаётган юк автотранспорти автомобиль йўлларимизнинг асл кушандаларидир — Кушербаев

Меъёрдан ортиқ юк билан ҳаракатланаётган юк автотранспорти автомобиль йўлларимизнинг асл кушандаларидир — Кушербаев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат Расул Кушербаев йўлларда ортиқча юк билан ҳаракатланаётган юк автотранспорт воситалари билан боғлиқ муаммо ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Агар йўлларимизни сифатли сақлаш ва бюджетни тежашни ўйласак Ҳукумат маҳаллий йўлларимиз кўтара олмайдиган оғир юк ташувчи автотранспортларнинг ҳаракатланишини чеклаш масаласини жиддий ўйлаб кўриши керак.

Бизга 1 сўм солиқ тўлаб, йўлларимизга 10 сўмлик зарар келтираётган фаолият керакми ўзи?

Расмда(5.09.2021й.) Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Қўшёғоч МФЙ ҳудудидан ўтувчи М 34 автомобиль йўлида меъёрдан ортиқ юк билан ҳаракатланаётган юк автотранспорти» деб ёзади депутат.